Керри Россияга Сурия ҳудудини бўлаклаш таклифини билдирди

Жаҳон 24 Апрель 2016 423

АҚШ Давлат котиби Жон Керри The New York Times нашрига берган интервьюсида АҚШ Россия билан Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартибини 24 соат мониторинг қилиш тизими бўйича келишиб олганини ҳамда Москвага Сурия ҳудудини жанговар ҳаракатлардан холи бўлган ҳудудларга бўлишни таклиф қилганини айтди.

"Биз чизиқ ўтказишни ва "Сиз бу ерга кирманг, биз бу ерга кирмаймиз, ўртадаги қолган ҳудудда эса ҳалол ўйин олиб борилади" дейишни таклиф қилдик", деб айтди Керри. У Россия бу таклифни кўриб чиқаётгани ва "кейинги ҳафта ичида ёки шу атрофда" қарор қабул қилишини маълум қилди.

Керри Россиянинг дипломатик саъй-ҳаракатлари умид бераётганини таъкидлаб ўтди, бироқ у Москванинг Суриядаги асосий мақсади террорчиликка қарши кураш эканлиги ҳақидаги баёнотларига унча ишонмаслигини айтди.

"Биз Россия Асад тузумини қўллаб-қувватлаши ва мухолифат билан курашишига қўл қовуштириб қараб ўтирмоқчимасмиз", деб айтди Керри. У АҚШ "бунга йўл қўядиган даражада аҳмоқ эмас" деб таъкидлаб ўтди.

РИА “Новости”нинг Россия ташқи ишлар вазирлигидаги манбаси Керрининг баёнотига изоҳ бериб, Москва АҚШнинг Сурияда ярашув тартибини кучайтириш таклифини кўриб чиқишини маълум қилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31677 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 68990 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9413 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131394 Жамият
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 366 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3165 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 361 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Видеосуҳбат. Андижонлик машҳур тадбиркор ютуқ ва мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтди
20:55 1942 Жамият
Кўпроқ янгиликлар