Нидерландия матбуотида Туркия президенти Тойиб Эрдўғаннинг карикатураси чоп қилингач, Республика ТИВга Нидерландиянинг мамлакатдаги элчиси Корнелис ванн Риж чақиртирилди. Бу ҳақда Huriyett газетаси ёзмоқда.

"ТИВ эълон қилинган карикатура юзасидан норозилик билдирган", — деб ёзади нашр. Газета маълумотига кўра, «элчи вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Голландиянинг Роттердам шаҳрида жойлашган Туркия элчихонасига электрон мактуб йўллашни сўраган». Хатда ушбу карикатуралар шахсан Эрдўғанга қаратилинганми ёки Республикагами, аниқлик киритиш сўралган.