23 апрелда Париждаги "Стад де Франс" стадионида Француз лигаси кубоги финалида "ПСЖ" ва "Лилль" клублари учрашди.

Учрашувда ҳисобни "ПСЖ" яримҳимоячиси Хавьер Пасторе 40-дақиқада очди. 49-дақиқада "Лилль" ҳимоячиси Жибриль Сидибе ҳисобни тенглаштирди.

70-дақиқада "ПСЖ" яримҳимоячиси Адриан Рабио 2-сариқ карточкаси учун қизил карточка олиб, майдондан четлаштирилди.

Парижликлар камчилик бўлиб ҳаракатланишларига қарамай, 74-дақиқада Анхель Ди Мариянинг голи эвазига ғолиб бўлишди.

"ПСЖ" ушбу нуфузли мусобақани умумий ҳисобда 6 марта ва кетма-кет 3 марта қўлга киритди. Бу натижа мусобақа тарихида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Бундан ташқари, Париж клуби 6 марта Франция чемпиони бўлган ва 9 марта миллий Кубокни қўлга киритган.

Шунингдек, Лоран Блан шогирдлари март ойидаёқ ўзларига жорий мавсумдаги мамлакат чемпиони унвонини муддатдан аввал тахт қилиб қўйдилар.

Француз лигаси кубоги. Финал

ПСЖ (Париж) – Лилль (Лилль) – 2:1

Голлар: Пасторе, 40 (1:0); Сидибе, 49 (1:1); Ди Мария, 74 (2:1).

Четлатиш: Рабио, 70 (ПСЖ)