Россиялик машҳур футболчи ва мураббий Анатолий Бишовец бугун, 24 апрель куни ўзининг 70 ёшини нишонламоқда.

Бишовец илк бор Киевнинг «Динамо» жамоасида тўп сурган: 139 та ўйинда 49 та гол киритган. Тўрт карра чемпион (1966, 1967, 1968, 1971 йиллар) ва икки карра собиқ иттифоқ Кубоги соҳиби (1964, 1966 йиллар).

Собиқ иттифоқ терма жамоаси таркибида 39 ўйинга тушиб, 15 та гол уришга муваффақ бўлган. У Евро-1968 ва ЖЧ-1970 мусобақаларида иштирок этган.

У футболдаги фаолиятини тиззасидан олган кучли жароҳат туфайли эрта — 27 ёшида тугатишга мажбур бўлган.

Мураббийлик фаолиятида эса, собиқ иттифоқ ёшлар жамоасини, олимпия жамоасини (улар билан 1988 йил ўтган ўйинларда олтин медални қўлга киритган) ва собиқ иттифоқ катталар жамоасини бошқарган. Бундан ташқари Москванинг “Динамо” клубини, Жанубий Корея ва Россия терма жамоаларини, шунингдек, “Зенит”, “Локомотив” ва бошқа клубларни бошқарган.