Шимолий Корея қуролсизлантирилган ҳудудда чегара бўйлаб 40 км лик таъсир доирасига эга 300 та реактив ёппасига ўт очиш тизимини жойлаштирди. Бу ҳақда ҳарбий доиралардаги манбага иқтибос келтирган ҳолда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, тизимларнинг калибри 122 мм ни ташкил қилади. Шундай диаметрдаги снарядлар Жанубий Кореянинг Йонпхёндо ороли 2010 йилда ўққа тутилганда ишлатилган, бироқ энди бу снарядларнинг таъсир доираси 2 баробарга ошган.

Манбанинг айтишича, бундай снарядлар Кёнгидо оролининг катта қисмига зиён етказиши ва назарий жиҳатдан Сеулдаги президент саройига етиб бориши мумкин.