26 апрель об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 25 Апрель 2016 800

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.  Кечаси 12-14, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15,  кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 12-17,  кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.  Кечаси 2-7,  кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади.

Кўпроқ янгиликлар