«Тоттенҳэм» жамоасининг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Деле мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси деб эътироф этилди.

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси ўтказилган сўров якунларига кўра, ушбу футболчини мукофотга лойиқ деб топди. Сўровнома АПЛ жамоалари мураббийлари ҳамда футболчилари орасида ўтказилган.

Ўтган мавсумда чемпионшип вакили «МК Донс»да ўйнаган ва жорий мавсумда «шпорлар» устози Почеттино томонидан кашф қилинган Деле Алли жорий мавсумда жамоаси билан 32 ўйинда 10та гол уриб, 10та голли пас муаллифи бўлди.

Маълумот учун, бундан олдинги 4 мавсумнинг 3тасида «Тоттенҳэм» футболчилари (Кайл Уокер 2011-12, Гарет Бэйл 2012-13, Ҳарри Кейн 2014-15) мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси учун мукофотга лойиқ кўрилганди.