Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25 апрель куни, соат 15:00да расмий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Ташриф давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон—Россия ҳамкорлиги ривожининг долзарб масалаларини муҳокама қилади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар юзасидан фикр алмашади.

Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон билан Россиянинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.