Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида ИИБ бошлиғи ўринбосарлари ўзгарди

Ўзбекистон 25 Апрель 2016 5767

Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғига асосан полковник Азамат Шодиевич Ўроқов — Республика ИИВ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВнинг «На посту» нашрида маълум қилинган.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари — ЖҚ ва ТҚКБ бошлиғи лавозимига подполковник Шуҳрат Ҳусанович Бўронов, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига подполковник Жўрабек Мамирович Хожанов, Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига подполковник Ўткир Каримович Бадалов тайинланган.

Хабарда қўшимча қилинишича, подполковник Шуҳрат Баҳодирович Парпиев — Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига, подполковник Шоҳруҳ Маҳмудович Алимов — Андижон вилояти Андижон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Содиқ Ҳакиммирзаевич Усмонов — Андижон вилояти Асака тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Кўпроқ янгиликлар