Тбилисининг «Динамо» жамоаси 24 апрель куни «Колхети»га қарши сафар ўйинида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мавсум якунланишига 4 тур қолганида муддатидан олдин чемпионлик масаласини ҳал қилди.

Бу тбилисиликларнинг 16 марта Грузияда тенгсиз бўлиши ҳисобланади.

«Биз ҳали йўлнинг ярмини босиб ўтдик. Олдинда ҳали мамлакат кубоги финали учрашуви турибди. Агар ўша ўйинда ҳам ғолиб чиқсак, кейин дублни нишонлашимиз мумкин», — «Динамо» жамоаси фахрийси Александр Иашвилининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.