Тошкентда эркин ва юнон-рум кураши мураббийлари учун ўқув-амалий семинар бошланди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Бутунжаҳон кураш иттифоқи, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамда Спорт курашлари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда мураббийлар халқаро мусобақаларга спортчиларни юқори савияда тайёрлаш, машғулотларни янги усуллар орқали ўтказиш бўйича билимини оширади.