Виталий Денисов Москва кўчаларида Тор қиёфасида юриб, мухлисларга чипта улашди

Спорт 25 Апрель 2016 609

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов РФПЛ 26-тур доирасидаги «Спартак»ка қарши учрашув арафасида кичик акция ўтказди ва бу дерби баҳси учун чиқарилган тўрт дона чиптани омадли мухлисларга совға қилди.

«Темирйўлчилар» матбуот хизмати берган хабарга кўра, бунинг учун мухлислар Москва марказида сайрга чиққан Денисовни топишлари керак бўлди. Чиптани қўлга киритиш учун «фақат «Локо» паролини айтиш ҳам талаб этиларди.

Футболчи шаҳар марказига Тор (Денисовнинг лақаби) қиёфасида келган ва ўзини таниб олган мухлисларига чипталарни тарқатган.

"Барча 4 чипта эгалари аниқланди. Кимки чиптага эга бўла олмаган бўлса, хафа бўлишга ҳожат йўқ. Истаган киши Тор билан суратга тушиб ва унинг имзолари туширилган суратларга эга бўлди. Тадбирда иштирок этганларга раҳмат", дейилади жамоанинг твиттеридаги саҳифасида.

«Локомотив» — «Спартак» учрашуви 30 апрель куни бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар