Eset компанияси WhatsApp мессенжерида янги фирибгарликни аниқлади. Бу — фойдаланувчиларга таклиф қилинган видеоқўнғироқ функциясидир.

WhatsApp фойдаланувчилари ушбу функцияни фаоллаштириш мақсадида унга киришади. “Видеоқўнғироқни ҳозироқ фаоллаштириш” тугмаси босилиши билан фойдаланувчига мессенжерга ўн нафар киши ёки бешта гуруҳ таклиф қилиши, ана шундагина бу функция ишлаши ҳақида хабар келади. Аслида эса WhatsApp мессенжерида видеоқўнғироқ функцияси мавжуд эмас.

Бу хаммаси эмас, фойдаланувчи унинг руйхатдан ўтган маълумотлари эскиргани ҳақида ҳам хабар олади. “Ҳозироқ янгилаш” тугмаси босилиши билан фойдаланувчи автоматик равишда қиммат турадиган SMS-хизматига ўтиб қолади. Бу эса ҳисобдан пул ечилишига сабабчи бўлади.