Мексика ғарбидаги Герреро штатининг Акапулько шаҳрида навбатдаги зўравонлик вазиятининг кучайиши сабабли деярли ҳар учта мактабдан иккитаси ўз фаолияти вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда ҳудуд губернатори Эктор Астудильога таяниб, ТАСС хабар берди.

Губернатор фуқароларни тинчлик сақлаш одатий турмуш тарзига қайтишга чақирди. Душанбага ўтар кечаси шаҳарда федерал полиция ходимларига кетма-кет ҳужумлар уюштирилган, битта тинчлик посбони ярадор бўлган, яна битта жиноятчи қўлга олинган.

"Мен сизлардан одатий ҳаёт тарзига қайтишда кўмак беришингизни сўрайман, болалар яна мактабга қайтишлари лозим", дейди Астудильо.

"Агар жиноятчилар ҳар қандай қабиҳликка тайёр бўлса, ҳукумат ҳам уларни бартараф этиш учун бор имкониятини ишга солади", дея қўшимча қилган у.

Акапулько – Тинч океани қирғоқларидаги машҳур дам олиш курортига ҳукумат сўнгги ойларда бир неча бор федерал полиция ва қуролли кучларнинг қўшимча бўлинмаларини юборган. Шунга қарамай, улар ҳали шаҳарда осудалик ўрнатишга муваффақ бўла олмади.

2015 йил охирига кўра, жамоат хавфсизлиги ва адлия Фуқаролик кенгаши экспертлари Акапулькони Мексиканинг энг хавфли шаҳри деб эълон қилишди. Қасддан содир этилган қотилликлар сони ҳар 100 минг нафар аҳоли бошига 104,7тага етди.

Ушбу йилда ҳам Акапульконинг хавфсизлик борасидаги ишлари яхшиланмади. Жамоат хавфсизлиги вазирлиги маълумотига кўра, 1 январдан бошлаб ҳозирги кунга қадар шаҳарда 331та қасддан қотиллик содир этилган.