Франция Австралия буюртмаси бўйича янги авлоддаги сув ости кемалари қуришга 50 млрд долларлик тендерни ютди, деб хабар бермоқда The Australian нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, Франциянинг тендерда ғолиб бўлгани ҳақидаги хабарни Франция президенти Франсуа Олландга Австралия бош вазири Малкольм Тернбулл маълум қилди.

Танловда, шунингдек, Япония ва Германия иштирок этган.