Франция чемпионати. «Нанси» 3 йиллик танаффусдан кейин Биринчи лигага қайтди

Спорт 26 Апрель 2016 520

«Нанси» жамоаси жорий мавсумда Франция чемпионатининг қуйи лигасидан юқори лигага ўтиш учун йўлланмани қўлга киритган илк жамоа бўлди. Жамоа 2 Лиганинг 35-турида «Сошо»ни енгди ва турнирда муддатидан олдин кучли учликдаги ўринни нақ қилди.

Нансидаги «Марсель Пико» стадионидаги баҳс 1:0 ҳисобида якунланди. Ягона голни 12-дақиқада Клеман Лангле урган.

«Нанси» чемпионат якунига 3 тур қолганида очколари сонини 68тага етказди ва энди бу жамоани кучли тўртликдаги тўртинчи жамоа «Гавр» (56 очко) қувиб ета олмайди. Биринчи лигага қайтиш учун яна бир даъвогар жамоа «Дижон» бўлиб турибди.

«Нанси» 2012/13 йилги мавсумда 18-ўринни эгаллаб, қуйи лигага шўнғиганди.

Маълумот учун, Биринчи лигани мавсум якунида тарк этиши аниқ бўлган бир жамоа номи ҳам аниқ бўлган. Айни вақтда «Труа» 17 очко билан 20-ўринда қолган.

Франция - Лига 2. 35-тур
Нанси (Нанси) – Сошо (Монбельяр) – 1:0
Гол: Лангле, 12 (1:0).
Огоҳлантириш: Педретти, 31; Дал, 60 – Фоссюрье, 10; Фюш, 25; Онген, 51; Сао, 66.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар