Ислом Каримов: Афғонистон муаммосини Россия иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди

Ўзбекистон 26 Апрель 2016 1291

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Россия раҳбари Владимир Путин 26 апрелда Кремлда учрашув ўтказди. Учрашувда Марказий Осиёдаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилинди.

"Мен журналистлар олдида шуни айтишим мумкинки, Афғонистондаги зиддиятни Россия иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди. Бу фикрни мантиқан ва географик жиҳатдан асослаш қийин эмас, барча биладики, Марказий Осиё минг йиллардан буён Россия билан алоқада бўлиб келади", дейди Каримов.

"Биз Россиянинг Ўрта Осиёдаги манфаатларини аниқ ҳис қилиб турибмиз ва биз бунни тўғри қабул қиламиз. Бу шунчаки келишув эмас, вазият талаби ҳамдир. Биз бунга нафақат розимиз, балки буни жуда зарур деб ҳисоблаймиз ҳам", деган Ўзбекистон президенти.

Афғонистондаги вазият ҳақида гапирар экан, Каримов бу ҳудуддаги вазиятни "қоронғу туннел"га қиёслаган ва Путинга минтақада хавфсизликни таъминлаш учун музокаралар ўтказишни таклиф қилган.

"Агар буни кимдир тушунмаётган бўлса, вақти келиб ушбу вазиятни ва дунёда рўй бераётган бошқа воқеаларини ҳам тушуниб олади деб ўйлайман. Ҳақиқатга тик қараш керак. Агар ҳақиқатни тан олмасанг, улар бари бир сени қувиб етади", дейди Ўзбекистон раҳбари.

Ўзбекистон президенти Москвага 25 апрель куни ташриф буюрди. Икки давлат раҳбарлари 25 апрель куни кечаси 3 соат давомида норасмий учрашув ўтказишган.

Кўпроқ янгиликлар