АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Арманистон президенти Серж Саргсян ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди. Президент сайтида хабар қилинишича, бу суҳбат АҚШ томони ташаббуси билан уюштирилган.

Сиёсатчилар ўзаро суҳбатда Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги вазиятни муҳокама қилишган.

Керрининг қайд этишича, АҚШ бу муаммони тинчлик йўли билан ҳал қилишни қўллаб-қувватлайди.

Бундан олдинроқ, БМТ бош котиби Озарбайжон президенти билан суҳбатда Қорабоғ низосини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.