Украина президенти Петро Порошенконинг маълум қилишича, мамлакат "на бугун, на эртага атом энергетикасидан воз кеча олади". У Чернобль фалокатининг 30 йиллиги муносабати билан уюштирилган маросимда шундай сўзларни айтиб ўтган. Бу ҳақида УНИАН нашри хабар берди.

“Украина энергетик мустақилликка курашар экан, на бугун ва на эртага атом энергетикасидан воз кеча олади. Бир вақтнинг ўзида биз янги технологиялар, энергиянинг янги альтернативалари ва ноанъанавий манбалари, энергия салоҳияти ҳақида ўйлашимиз керак”, - таъкидлади Украина президенти.

Шунингдек у Украинада атом энергетикаси соҳасида устувор вазифа ядровий хавфсизлик бўйича қатъий ва эффектив чоралар кўришга қаратилиши лозимлигини билдирди.

Порошенконинг сўзларига кўра, энергияни тежаш масаласи байрамдан кейин Ислоҳотлар миллий кенгаши мажлисида муҳокама қилинади.

Бундан аввалроқ, Петро Порошенко Украинанинг Чернобль атом электростанциясидаги фалокат асоратларидан тўлиқ халос бўлишига ҳали анча вақт борлигини айтганди.