Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия ва Ўзбекистон президентларининг норасмий учрашуви икки мамлакат ўртасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият туғдирди.

25 апрель куни кечаси Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Москвага расмий ташриф уюштирди. Ташрифининг биринчи кунида Ислом Каримов Владимир Путин билан норасмий учрашув ўтказди.

"Хабарингиз бор, улар куни кеча норасмий учрашув ўтказишган эди. Бирга тушлик қилишди ва бу Россия ҳамда Ўзбекистондаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишга қулай имконият туғдирди”, — деди Песков.

Песковнинг қўшимча қилишича, норасмий учрашувдан сўнг, тор доирада, расмий нонушта форматида Россия-Ўзбекистон музокаралари бўлиб ўтди. Унда икки давлат делегациялари учрашган.

Кун тартибидан ҳужжатлар имзоланиши ва бўлиб ўтган учрашув якуни бўйича икки президентнинг чиқиш қилиши ўрин олган.