Сўровнома: Французларнинг аксарияти муҳожирларни жиноятчилик манбаи деб ҳисоблашади

Жаҳон 26 Апрель 2016 438

Французларнинг 60 фоизидан кўпроғи Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларидан келган муҳожирларни Франциядаги жиноятларнинг манбаи деб ҳисоблашади. Бу ҳақида Sputnik ахборот агентлиги ва радиоси учун Ifop тадқиқот компанияси томонидан ўтказилган сўров натижалари далолат беради.

Иштирокчилардан Франция ҳудудида Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларидан келган муҳожирларнинг жиноятчиликнинг аҳамиятли ёки аҳамиятсиз манба эканлиги ҳақидаги саволга жавоб бериш талаб этилган. Аксарият киши, яъни иштирокчиларнинг 64 фоизи "аҳамиятга эга" деган жавобни берган бўлса, 28 фоизи сўралувчи бундай фикрда эмаслигини билдиришган. Қолган 8 фоиз иштирокчи саволга жавоб беришда иккиланган.

2016 йилнинг 3-5 февралида Францияда ўтказилган сўровномада 1499 нафар иштирокчи қатнашган.

Жамоат фикрини ўрганувчи халқаро лойиҳа Sputnik. Ҳамкорлар ижтимоий фикр сўровномаларини ўтказувчи - Populus ва Ifop машҳур тадқиқот компаниялари.

Sputnik.Мнения - жамоат фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, у ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлаган. Лойиҳа ҳамкорлари таниқли Populus, Ifop ва Forsa ишланишлар компанияларидир. Sputnik.Мнения доимий равишда Европа ва АҚШда энг долзарб ижтимоий ва сиёсий масалалар бўйича жамоат фикрини ўрганиш билан шуғуллананди.

Кўпроқ янгиликлар