Туркия парламенти спикери Исмоил Қаҳрамон мусулмон давлати диний конституцияга муҳтож эканини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ҳукумат тепасидаги "Адолат ва тараққиёт" партияси Туркияда ҳарбий тўнтаришдан сўнг 1980 йилда имзоланган конституцияни алмаштиришни талаб қилмоқда.

Тахминларга кўра, ундан ҳукуматни секуляризация қилиш (дин таъсиридан чиқариш) бўлими олиб ташланади.

Танқидчилар президент Ражаб Тоййиб Эрдўған янги конституция ёрдамида парламент тизимини ҳам ўзгартиради ва бутун ҳокимиятни қўлига олади, деган хавотирни билдирган.

Туркия ҳукумати янги конституция матни инсон ҳуқуқлари европа стандарти асосида қурилишини маълум қилди.

Туркия конституцияга ислом дини – давлатнинг расмий давлат дини эканини рад этувчи пунктни 1928 йилда киритган.