Facebook ижтимоий тармоғи раҳбарияти фойдаланувчиларга фотосуратлар, видеотасмалар, шунингдек овозли ёзувлар билан алмашиш имконини берувчи илова ишлаб чиқишга киришди. Бу ҳақида The Wall Street Journal маълум қилди.

Мазкур илова Snapchat’нинг аналоги бўлиши кутилмоқда, у фойдаланувчилар учун фотосуратлар ва видеотасмалар алмашишга имкон яратади.

Манбанинг хабар беришича, ушбу лойиҳанинг амалга ошишига тўлиқ кафолат йўқ, чунки у ишлаб чиқишнинг энг бошланғич босқичида.