Германия Федерал разведка хизмати (BND) раҳбари Герхард Шиндлер бошқарма талабига кўра, ўз лавозимидан бўшатилган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Sueddeutsche Zeitung маълумотига кўра, 2012 йилдан буён шу лавозимда ишлаб келган 63 ёшли Шиндлернинг ўрнини маъмуриятнинг бошқа ходими Бруно Каль эгаллайди.

Германия ҳукумати ва федерал хизмат томонидан бу хабарга муносабат билдирилмаган.