Ҳиндистон шарқидаги Гужарот штатида битта бош ва битта юзли Сиам эгизаклари дунёга келди. Лекин чақалоқларнинг ҳар бирининг ўз юраги, оёқ-қўллари алоҳида. Бу ҳақда The Daily Mail хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, чақалоқлар туғилгач, олти дақиқагина умр кечирган.

Эгизаклар дунёга келган Ражкот шифохонаси доктори Киртан Вияснинг сўзларига кўра, шифокорлар воқеанинг шундай тус олишига тайёр туришган ва норасидаларнинг ота-онасини болаларнинг миясини ажратиш жарроҳлик амалиётини амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантиришган.

Ҳиндистонлик акушерлар амалиётида бундай ҳолатлар камдан-кам – миллиондан битта учрайди. Вияс, шунингдек, бу каби аномалиялар ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида аниқланишини билдирди. Бироқ эгизакларнинг онаси биринчи ультратовушли текширувдан ҳомиладорликнинг еттинчи ойидагина ўтган.