Россиядаги янги Восточний космодромидан "Союз-2.1а" ракета-ташувчисининг парвози 1 кунга қолдирилиши бўйича қарор охирги дақиқада қабул қилинган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги космик соҳадаги манбасига асосланиб хабар тарқатган.

Ракета орбитага "Ломоносов", "Аист-2Д" коинот қурилмалари ва SamSat-218 нанойўлдошини олиб чиқиши керак эди.

Бу парвоз космодромдан амалга ошириладиган илк парвоз бўлиб, у 27 апрель Москва вақти билан соат 05:01 га (Тошкент вақти билан 07:01) белгиланган эди.

«Роскосмос»дагилар парвознинг кечиктирилиши сабабини маълум қилишмаган.

Охирги маълумотларга кўра, ракета парвози 28 апрель куни Москва вақти билан соат 5.01да амалга оширилади.