Қирғизистон парламенти қўмитаси Исҳоқ Масалиев номзодини спикер лавозимига тасдиқлади

Жаҳон 27 Апрель 2016 470

Қирғизистон парламентининг Конституциявий қонунчилик, давлат тузилмаси, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламент бўйича қўмитаси Исҳоқ Масалиев номзодини спикерлик лавозими учун маъқуллаган. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот агентлиги республика қонун чиқарувчи органига таяниб хабар берган.

«Масалиев номзоди профилли қўмита томонидан ҳеч қандай муҳокамаларсиз маъқулланди», — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Масалиевнинг номзоди «Онугуу» («Прогресс») партияси фракцияси томонидан таклиф қилинган.

Бундан олдинроқ, парламент раиси лавозимига социал-демократик партия фракцияси парламент кўпчилиги коалицияси етакчиси Чиннибой Турсунбеков номзодини илгари сурган эди.

Қирғизистон парламенти спикери сайлови 27 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Парламентнинг "Киргизстан" фракцияси вакиллари спикерлик лавозимига етакчилари Канат Исаевни илгари суришган. "Онугуу" (тараққиёт) партиясининг парламентдаги фракцияси ҳам ўз вакили Бакит Торобаев номзодини спикерликка тавсия этан.

Умуман, Қирғизистон республикаси парламенти таркибида олтита фракция мавжуд, уларнинг тўрттаси коалицияга бирлашиб, парламентда кўпчиликни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Қирғизистон парламентининг аввалги спикери Асилбек Жээнбеков акаси Сооронбай Жээнбековнинг номзоди бош вазирликка тавсия қилиниши ортидан ўз лавозимини тарк этганди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар