Шимолий Кавказ округ суди бугун – 27 апрель куни асли қозоғистонлик Вазген Заргарьянни бир неча бор “ИШИД” террористик гуруҳига қўшилишга урингани учун 2,5 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

Хабарга кўра, судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Тергов натижалари бўйича, айбланувчи 2014 йилнинг март ойида ИШИДга қўшилиш ва ҳукумат кучларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиш мақсадида Сурия ҳудудига кирмоқчи бўлади. 2014-2015 йилларда у бошқа давлатлар орқали ҳам Сурияга киришга уринади. Охирги уриниш пайтида Заргарьян Ростов-Донда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан қўлга олинади.