Россиянинг «Локомотив» футбол клуби ўзининг расмий твиттерида 26-турдан ўрин олган «Спартак»ка қарши ўйин промо-ролигини тақдим этди.

Видеороликда клубнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Виталий Денисов Marvel комиксидаги Тор образида кўриниш берган ва унда «Спартак» хоккей клуби стикеридан фойдаланилган.

Мазкур твитга хоккей клуби жавоб қайтарган ва Россия маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг «ўзга мулкни ерга уриш ва унга зарар келтириш» моддаси билан айблаган ва уларга бунинг учун 1500 дан 2500 рублгача жарима солинишини эслатиб ўтган.