Американинг DreamWorks Animation анимацион компанияси (аввалроқ DreamWorks киностудияси филиали бўлган) кабель телевидениеси бозоридаги энг қудратли ҳисобланган Comcast компаниясига сотилиши мумкин. Бу ҳақда музокараларда иштирок этган манбаларга таяниб The Wall Street Journal хабар тарқатди.

Унга кўра, битим нархи 3 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Айни пайтда Comcast Universal Pictures киностудиясига эгалик қилади. Бу киностудиянинг муваффақият билан фаолият юритаётган Illumination Entertainment анимацион бўлими мавжуд. “Яхши бўлиш осонми?” (“Гадкий я”) мультфильми айнан шу бўлим маҳсулоти. Нашрга кўра, музокаралар ижобий ҳал бўлса, DreamWorks Animation анимацион компанияси Universal билан бирлашади.

Мўлжалланаётган сотилиш нархи компаниянинг бозор нархидан баландроқ ҳисобланади. Аналитиклар DreamWorks Animation SKG компанияси 2,3 миллиард долларга баҳолаган.

DreamWorks Animation анимацион компаниясига DreamWorks’нинг филиали сифатида 1994 йили Стивен Спилберг, Жеффри Катценберг ва Дэвид Гиффен томонидан асос солинган. 2004 йили компания мустақил иш бошлаган. “Шрек-2”, “Кунг-фу Панда”, “Мадагаскар” ушбу анимацион студиянинг энг муваффақиятли маҳсулотларидан ҳисобланади.