Французларнинг аксарияти ўз президентининг фикрига қўшилмаслигини билдирди

Жаҳон 28 Апрель 2016 621

Elabe жамоатчилик фикри сўровномаси бўйича, 78 фоиз французлар мамлакатда юқори “ижтимоий ларза” хавфи ҳукм сураётганини билдирган бўлса, 22 фоиз франциялик эса “ижтимоий портлаш”  хатари паст эканига ишониши маълум бўлди.

Сўровнома BFM TV телеканали учун ўтказилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Бундан ташқари, сўровномада иштирок этганларнинг жуда катта қисми Франция президенти Франсуа Олланднинг мамлакатда ҳаёт яхшилангани тўғрисидаги фикрига қўшилмас экан.

Олланд 14 апрель куни сўзлаган нутқида мамлакатда ҳаёт яхши томонга ўзгараётганини: иқтисодиёт даражасининг ўсгани, етишмовчиликнинг камайгани, солиқларнинг пасайганини ҳис қилаётганини гапирган.

Сўровнома натижасида 2 фоизгина француз Олланднинг фикрларига “тўлиқ қўшилишлари”, 15 фоизи “қайсидир маънода қўшилишлари”, 83 фоизи эса “қўшилмасликлари”, 47 фоизи эса “бутунлай қўшилмасликлари”ни маълум қилганлар.

Кўпроқ янгиликлар