Британиялик актёр Орландо Блум Украинага ЮНИСЕФ элчиси сифатида ташриф уюштирди.

У Донецк вилоятидаги Славянск тумани мактабларидан бирида бўлган.

Ўқувчилар гуманитар ташкилот рамзи туширилган футболка кийган актёр билан тушган суратларини ижтимоий тармоқлар бўйлаб тарқатишган.

Мааълумотларга кўра, актёр 1 ҳафта давомида Украинада бўлади.