«ПСЖ» Бускетсни дунёнинг қиммат футболчисига айлантирмоқчи

Спорт 28 Апрель 2016 609

Франциянинг «ПСЖ» клуби Каталониянинг «Барселона» жамоаси яримҳмоячиси Серхио Бускетсга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Marca.

Манба берган хабарга кўра, парижликлар клуби Испания терма жамоаси аъзосига 100 млн евро тўлашга тайёр бўлиб турибди. Футболчининг ўзи учун эса йилига 16 млн маош берилиши режалаштирилган. «ПСЖ» вакиллари шунингдек, Бускетсдан «Барселона» билан амалдаги шартномасини узайтириш нияти бор-йўқлиги ҳақида ҳам маълумот беришини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бускетс шартномасини узайтириш бўйича мзокараларнинг берк кўчага кириб қолганидан сабри тугаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бускетснинг Испания гранди билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган.

Кўпроқ янгиликлар