Тумшуғи пачоқланган самолёт Сиэтлда фавқулодда қўнди

Жаҳон 28 Апрель 2016 635

American Airlines авиакомпаниясининг А321 йўловчи самолёти қушлар галаси билан тўқнашгандан кейин Сиэтл аэропортига қўнди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

Самолёт Сиэтл–Даллас рейсини амалга ошираётган бўлган. Самолёт парвозга кўтарилгандан 30 дақиқа ўтиб қушлар билан тўқнашган. Кейинроқ мутахассислар самолётнинг тумшуқ қисмида бир метрлик пачоқни аниқлашган. Самолёт бортида 156 киши бўлган, жароҳатланганлар йўқ. Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар