«Лион» жамоаси яримҳимоячиси Матье Вальбуэна Тулуза аэропорти ҳудудида ногирон кишига ҳамла қилган ва унинг телефонини синдириб ташлаган.

France Football хабарида ёзилишича, унинг ғазабига дучор бўлган шахс 38 ёшли Юсуф бўлиб, у Бенземанинг мухлиси ҳисобланади.

У ўз ўғлига Вальбуэнани қуўли билан кўрсатиб "Шу туфайли Карим Бензема Европа чемпионатига бора олмайди", деган.

"Ҳа, мен яхши гап айтмагандим, лекин Вальбуэна бу гап туфайли ўз устидан назоратни йўқотиши керак эмасди. У омма учун таниқли шахс ва бундай кишилар ўзини боса олиши керак. У питбулга айланди ва мени қопмоқчи бўлди. Мен ундан кучсизман, қолаверса ногирон ҳамман. Бу воқеадан ларзадаман ва кечалари ухлай олмаяпман. Шифокор менга антидепрессантлар истеъмол қилишни буюрди", деган жабрдийда мухлис.

14 апрель куни Франция футбол федерацияси Карим Бенземанинг 2016 йилги Европа чемпионатида иштирок этмаслигини билдирди.

2015 йилнинг 10 декабрида федерация Матье Валбуэнани шантаж қилиш иши юзасидан 2015 йилнинг декабрида Бенземани терма жамоадан вақтинча четлаштирганди.