Хитой Халқ Республикасида Американинг Paramount Pictures компанияси ва унинг хитойлик ҳамкоридан “Трансформерлар: Қирғин даври” фильми туфайли 27 миллион доллар талаб қилмоқда. Бу ҳақда CRIENGLISH.com портали хабар қилди.

Судга Улун уезди ҳукуматига тегишли Wulong Karst Tourism компанияси арз қилган. Мурожаат Чунцин шаҳри судида кўриб чиқилади.

Wulong Karst Tourism тўлиқ қабул қилинмаган даромад учун товон пули сифатида 180 миллион юань (30 миллион доллар атрофида) талаб қилди. Компания фильм эпизодларидан бирида China Wulong ёзувининг эквиваленти пайдо бўлиши учун 4,8 миллион юань тўлаган эди. Бироқ сўнгги версияга ушбу саҳна киритилмаган.

Paramount вакиллари эса зиённи қоплаганларини билдирмоқда. Уларга кўра, “Трансформерлар” режиссёри Майкл Бэй Улун учун реклама ролигини суратга олган. Бундан ташқари, Америка компанияси сайёҳлар эътиборини жалб этишга ёрдам бериш ниятида уездда декорация ва бутафорияларни қолдирган.
Wulong Karst Tourism эса буларни етарли эмас, деб ҳисоблайди.