Баҳор—ёз мавсумида йўловчиларчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 1 майдан бошлаб 6427/6428-сонли тезюрар Тошкент—Ҳожикент—Тошкент электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Поезд ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Жанубий вокзалдан соат 06:30да жўнаб кетиб, Ҳожикент бекатига соат 08:10да етиб боради. Ҳожикент бекатидан ортга қайтиш эса соат 18:10да бошланиб, Жанубий вокзалга соат 19:50да етиб келинади.

Чипта нархи 6000 сўм.