Ўзбек дастурчилари томонидан ишга туширилган Davra.uz деб номланган янги ижтимоий тармоқ USENET 2016 digital-анжуманида тақдим этилди, деб хабар бермоқда ICTNews.

«Янги дўстлар билан қизиқарли танишувлар ва мулоқот учун энг яхши жой», — дейилади сайтнинг бош саҳифасида. Ижтимоий тармоқнинг интерфейси рус, ўзбек ва инглиз тилларида юритилади.

Айни вақтда Davra.uz ижтимоий тармоғида 350 дан зиёд фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Сайт tas-ix ҳудудида жойлашган.