«Ucell- Quvonch Makoni» - шодлик ҳудуди кенгаймоқда!

Технология 30 Апрель 2016 9035

«Ucell- Quvonch Makoni» лойиҳаси доирасидаги болалар майдончалари фарзандларимизнинг ўйин ва дам олиш учун севимли жойларига айланмоқда. Бугун Наманган шаҳри болалари замонавий ўйин анжомларидан иборат шундай майдончада мириқиб хордиқ чиқариш имкониятига эга бўлдилар.

Бугунги кунда Ucell компанияси Наманган вилоятида абонентлар сони бўйича етакчи оператор ҳисобланади. Аҳолига алоқа хизматларини тақдим этиш билан бир қаторда, компания кўплаб йўналишларда ижтимоий фаолиятни ҳам амалга оширади. Таълим, соғлиқни сақлаш, спортни ривожлантириш каби соҳалар шулар жумласидандир.
Жажжилар ҳақидаги ғамхўрлик ва болалар учун ҳақиқий байрам уюштириш истаги навбатдаги болалар майдончасининг Наманган шаҳрида очилишига асос бўлди. Қувноқ аниматорлар, бахтли болалар, қувонч оғушидаги ота-оналар куннинг асосий кахрамонларига айландилар. Маросимда хокимият, махалла вакиллари ва Наманган вилоятининг етакчи ОАВлари иштирок этдилар. #1, #11 мусиқа мактаблари истеъдодли ўқувчиларининг чиқишлари байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Родика Вербенюк, Ucell корпоратив коммуникациялар бўйча директори:

«Қувонч макони харитаси тобора кенгаймоқда ва «Ucell- Quvonch Makoni» лойиҳаси доирасида ўн битта майдонча ёш дўстларимиз учун эшикларини очди. Бу табассум ва завқни кўриш қувончли, булар бизни фарзандлар ва жамият учун хизмат қиладиган янги лойиҳаларга илҳомлантиради. Хусусан, ушбу ташаббус бу ғояни қўллаб-қувватлган ва уни амалга ошириш борасида биз билан бирга ишлаган инсонлар туфайли муваффақиятли бўлди. Бизнинг бу борадаги режаларимиз кўп, компания ҳайрли ташаббуслари билан мамлакат аҳлини қувонтиришда давом этади»

Болалар майдончасининг қулайлиги узоқдан кўзга ташланади. Турли ёш тоифаларига мос келадиган ранг-баранг ўйин анжомлари кўзни қувонтиради. Улар уйлар яқинида жойлашган ва шу боисдан болаларни ҳовлига хавотирланмай чиқариш мумкин. Ушбу ижтимоий лойиҳани амалга ошириш жараёнида Компания болаларнинг хавфсизлиги, ҳимояланганлиги ва фаол дам олишига катта эътибор қаратади. Майдонча жойини танлаш ва уни қуриш пайтида, ўйин ҳамда спорт анжомларини ўрнатишда ҳам айнан шу омилга алоҳида аҳамият берилди.
Навбатдаги объектлар Сурхандарё вилояти ва Тошкент шаҳрида қурилади.

Батафсил маълумот олиш учун Ucell Корпоратив Коммуникациялар Департаментига мурожаат қилинг: УмидаЗиямова, + 99893 559 01 42, Umida.ziyamova@ucell.uz , шунингдек www.ucell.uz сайтига. Ucell ижтимоий тармоқларда: Facebook, Odnoklassniki, Twitter.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 33056 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 23192 Жамият
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 13601 Технология
Ўзбекистонда Миллий медиа кенгаш ташкил этилди
2025 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 19,7 фоизга етказилади
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш Дастури қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев Миср президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди
Украинада тинчлик жараёнини тиклаш борасида Трамп маъмуриятининг режалари
00:07 844 Жаҳон
Электр энергияси ва газ тармоғидан қарздорлик туфайли узилган истеъмолчилар қайта уланиш учун ҳақ тўлашади
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 1614 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар