Хитой автосалонининг энг антиқа ва замонавий автомобиллари

Технология 01 Май 2016 26689

Пекин автосалони – алоҳида бир олам. Кўргазмада иштирок этган киши ажабтовур машиналар билан бир қаторда ғалати нусхаларни учратиши мумкин.

Ўзига хос автомобиллар кўргазмада оз эмас. Бироқ машҳур русумларга ўхшатиб ишланган машиналарнинг олдидан одам узилмайди. Хитойликларнинг одати шундай: муайян кўринишга эга автомобиль одамларга ёқдими, унда шуни уларга тақдим этиш керак.


BJ маркаси, айтиб ўтганимиздай, Mercedes-Benz G-синф ва Американинг Jeep автомобилидан кўчирилган русумдир. Тўғри, хромланган ойна сингари майда-чуйда элементлар қўшилган. Hawtai кроссовери эса бир неча йил аввал чиқарилган Hyundai Santa-Feнинг такрори демасак, Жанубий Кореяликлар ранжийди.


Бу эса Ranz RF-EA1 русуми. Импровизация аташингиз мумкин.


Хитойнинг айрим автомобилсозлик компаниялари асл нусхани сезилмай қолгунча ўзгартиришни маъқул кўришади. Бунга Иккинчи жаҳон уруши йиллари машинаси G-Pattonни мисол келтирамиз. Ваҳимали қиёфасига қарамасдан зирҳи йўқ.


Бу эса OED Powertrain компанияси логотипидир. Таниш-а?

Осмоности мамлакатининг Hongqi маркаси давлат раҳбарияти учун автомобиль ишлаб чиқаради. Hongqi “қизил байроқ” маъносини билдиради. Олий рутбали амалдорлар юрадиган Hongqi маркасининг уч русуми кўргазмада намойиш этилди: L5, L7 ва L9.


Hongqi ретро услубни эслатса, Roewe Vision-R келажакни ёдга солади. Хитой спорткари дизайни, умуман олганда, ёмон эмас. Унинг асосида Buick LaCrosse платформаси ётибди.


Хитойнинг манаман деган маркаларидан яна бири Chery FV2030 нишона нусхасини тақдим этди. Дизайнерлар айтишича, келажак кроссоверлари шундай қиёфали ва автоном бошқарувли бўлар экан.


Кўргазмадан терган автомобилларимиз сафини хитойликлар Aston Martin билан ҳамкорликда ясаган LeSEE автоном автомобили якунлайди. Машина биринчи навбатда Tesla Model S билан рақобатга киришиш мақсадида ясалган. Улар бу ҳақда айтиб ўтди, қолаверса, мусобақалашишга хитойликларнинг салоҳияти ҳам етарли.

Манба: carzone.uz

Кун янгиликлари
Дайжест: банкоматли бўладиган Тошкент, йўқ қилинган бир асрли дарахтлар, Озодлик ҳайкалидаги чақириқ ва бошқа хабарлар
21:45 / 22.02.2017 3112 Жаҳон
2017 йилда қишлоқлардаги янги уйларнинг нархи қанча бўлади?
18:44 / 22.02.2017 37613 Ўзбекистон
LG G6 смартфони: Замонавий саноат дизайнидаги янги босқич
14:44 / 22.02.2017 4512 Технология
Қозоғистон ва Россия президентлари февраль охирида учрашадилар
00:21 79 Жаҳон
NASA'дан сенсацион янгилик! Ерга ўхшаш яна етти сайёра аниқланди
Xiaomi автомобиллар учун антиқа орқани кўриш ойнаси ишлаб чиқаради
Россия ва Тожикистон президентлари Россиянинг 201-ҳарбий базаси тақдирини ҳал қиладилар
00:00 528 Жаҳон
Видео: Она зебра фарзандини отанинг чангалидан қутқариб қолди
23:58 / 22.02.2017 478 Жамият
Airbus компанияси даромади 63 фоизга камайиб кетди
23:43 / 22.02.2017 252 Иқтисодиёт
Сурия қўшинлари йил бошидан 55 та аҳоли пунктини жангарилардан озод қилди
23:41 / 22.02.2017 316 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар