Саакашвили: менинг саъй-ҳаракатларимсиз Яценюк ҳали ҳам бош вазир бўларди

Жаҳон 01 Май 2016 22595

Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилининг айтишича, унинг жамоаси иши эвазигагина Арсений Яценюк Украина бош вазири лавозимидан истеъфога кетди. Бу ҳақда "112 Украина" хабар бермоқда

"Агар мен Украина миқёсида ҳеч нарса қилмаганимда, Яценюк ҳали ҳам бош вазир бўларди", деб айтди Саакашвили.

Саакашвилининг айтишича, Яценюкни парламент ва президент маъмурияти ичидаги "тил бириктиришлар" эмас, балки Саакашвили ва унинг сафдошлари яратган ҳамда у билан бутун Украинани айланиб чиқишган "Тозалаш учун ҳаракат" олиб ташлади.

Саакашвилининг таъкидлашича, у ўзининг ишидан фақат ярмигагина кўнгли тўлган, чунки Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков ҳамон ўз лавозимида қолмоқда. "Коррупцион алоқалар қолди, "ўзаро тил бириктиришлар" қолди", деб айтди Саакашвили.

Аввалроқ Саакашвили унинг собиқ партияси Грузиядаги парламент сайловларида ғалаба қозонишига ишончи комиллигини ва шундан кейин Грузияга қайтиши мумкинлигини айтганди.

Кун янгиликлари
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 / 22.05.2017 15332 Жамият
Мирзиёевнинг Ар-Риёддаги учрашувлари, Саудиядан Исроилга учган Трамп, Бокудан қайтган чемпионлар ва куннинг бошқа хабарлари
21:17 / 22.05.2017 17764 Жаҳон
Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ
15:49 / 22.05.2017 48821 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 105905 Жамият
Полиция Манчестердаги портлашга оид янги маълумотларни берди
11:57 94 Жаҳон
Узлуксиз терактлар: Террорчи қаҳрамонми?
11:36 2149 Жаҳон
Бозордаги савдо ёки яна ўша валютафурушлар машмашаси
11:22 4642 Жамият
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
11:21 1066 Спорт
Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор
11:20 1831 Жаҳон
«Манчестер Сити»ни тарк этадиган яна икки нафар футболчи аниқ бўлди
11:19 1130 Спорт
Кўпроқ янгиликлар