«Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет хизматлари тарифларини туширди

Технология 01 Май 2016 11537

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 27 апрелдан эътиборан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет хизматлари тарифлари 1 Мбит/секундга 112,91 долларгача туширилишини расмий веб сайти орқали эълон қилди

Жорий йилда тарифлар олтинчи марта туширилиши: 13 январдан — 1 Мбит/секундга 156,24 доллар, 1 февралдан — 141,94 доллар, 17 февралдан — 136,34 доллар, 1 мартдан — 133,62 доллар, 2 мартдан — 115,26 доллар нарх қўйилди; 27 апрелдан тариф 112,91 доллар қилиб белгиланади.

2015 йилда интернет хизматлари нархи 17 марта туширилган эди. 29 январда 259,29 доллар турган хизматлар нархи декабрда 157,60 долларгача туширилди.

Кўпроқ янгиликлар