2015 йилнинг кузида боксчилик фаолиятини якунлаган Флойд Мэйвезер ўзига рингга қайтиши учун катта миқдордаги маблағ таклиф қилингани ҳақида айтди. У бу ҳақда Showtime телеканали эфирида гапирган.

«Айни вақтда мен промоутерлик компаниям фаолияти ҳақида қайғуриш билан бандман. Лекин шу билан бирга CBS ва Showtime телеканаллари билан рингга қайтишим эҳтимоли борасида музокаралар ўтказмоқдаман.

Гап ақлга сиғмас даражадаги катта маблағлар ҳақида кетмоқда. Лекин олдинда нима бўлишини айтиш иложсиз. Мен айни вақтда ўз ишларимдан мамнунман – ёш боксчиларга промоутер сифатида ёрдам бермоқдаман ва шахсий карьерам ҳақида ўйламаяпман», – деган Мэйвезер.

2015 йилнинг сентябрида у Андре Бертони енгиб, 39 ёшида енгилмас боксчи сифатида (49 жанг, 49 ғалаба, шундан 26таси нокаут билан) бокччиликни тарк этганди. У барча 5 тоифа бўйича жаҳон чемпиони бўлган. У шунингдек, 1996 йилги Олимпиада ўйинларида бронза медаль олган.