Миржалол Қосимов Қозоғистоннинг «Тобол» клубида иш бошлаши мумкин

Спорт 03 Май 2016 5534

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганидан буён ишсиз юрган Миржалол Қосимов яқин орада Қозоғистон клубларининг бирини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Sports.kz хабар тарқатган.

Манбада 45 ёшли мураббийга айнан қайси жамоа қизиқиш билдираётгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган. 

Лекин тахминларга кўра бу «Тобол» клуби бўлиши мумкин. Бу жамоанинг бош мураббийи Дмитрий Огай бироз аввалроқ истеъфога чиқарилган эди.

Миржалол Қосимов ўзининг мураббийлик фаолиятини 2006 йилда бошлаган. У Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари ҳамда «Бунёдкор» клубини бошқарган.

У «Бунёдкор» бош мураббийи сифатида 3 марта Ўзбекистон чемпиони бўлган, икки марта Ўзбекистон кубоги ғолиблигига эришган ҳамда жамоа билан ОЧЛда икки марта ярим финалга чиқишга муваффақ бўлган.

Қайд этиш керак, 2006 йил Миржалол Қосимов олимпия терма жамоасида Вадим Абрамовга ёрдам берган. У ЖЧ—2018 2-саралаш босқичи доирасидаги КХДРга қарши сафар беллашувидан сўнг истеъфога чиққанди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар