Samsung эгилувчан смартфонлар ишлаб чиқарилишини кейинги йилга қолдирмоқда

Технология 03 Май 2016 12045

Samsung бир неча йилдан бери ўз фанатларига эгилувчан смартфонларни ишлаб чиқаришга ваъда бериб келади, бироқ Galaxy Edge сериясидаги қурилмаларда қўлланадиган чети эгилган дисплейлардан у ёғига ўта олмади. Ўтган йил бошида Samsung эгилувчан қурилмалар 2016 йил бошида пайдо бўлиши ҳақида ҳужжатни чоп этганди. Ишлаб чиқарувчининг режалари навбатдаги марта ўзгарган кўринади. ETNews нашри ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда бундай қурилмалар ишлаб чиқарилиши кейинги  йилга қолдирилганини маълум қилди. 

"Эгилувчан OLED-дисплейнинг яратилиши бизнинг режаларга кўра бормоқда. Биз ҳозир оммавий ишлаб чиқариш босқичида турибмиз ва буни ҳамкорларимиз билан муҳокама қилмоқдамиз", деб аввалроқ айтди Samsung Display ходими Ли Чанг-хун.

Гапларга қараганда, Samsung’нинг эгилувчан дисплейли смартфони Project Valley деган код номи олган. Афсуски, компания бундай шаклдаги қурилма фойдаланувчиларга қандай имкониятлар беришини маълум қилмаяпти.

Кун янгиликлари
Дайжест: банкоматли бўладиган Тошкент, йўқ қилинган бир асрли дарахтлар, Озодлик ҳайкалидаги чақириқ ва бошқа хабарлар
21:45 / 22.02.2017 3112 Жаҳон
2017 йилда қишлоқлардаги янги уйларнинг нархи қанча бўлади?
18:44 / 22.02.2017 37613 Ўзбекистон
LG G6 смартфони: Замонавий саноат дизайнидаги янги босқич
14:44 / 22.02.2017 4512 Технология
Қозоғистон ва Россия президентлари февраль охирида учрашадилар
00:21 79 Жаҳон
NASA'дан сенсацион янгилик! Ерга ўхшаш яна етти сайёра аниқланди
Xiaomi автомобиллар учун антиқа орқани кўриш ойнаси ишлаб чиқаради
Россия ва Тожикистон президентлари Россиянинг 201-ҳарбий базаси тақдирини ҳал қиладилар
00:00 528 Жаҳон
Видео: Она зебра фарзандини отанинг чангалидан қутқариб қолди
23:58 / 22.02.2017 478 Жамият
Airbus компанияси даромади 63 фоизга камайиб кетди
23:43 / 22.02.2017 252 Иқтисодиёт
Сурия қўшинлари йил бошидан 55 та аҳоли пунктини жангарилардан озод қилди
23:41 / 22.02.2017 316 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар