Ўқ отиш спорти бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги ўтказилди

Спорт 03 Май 2016 3806

“Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар Кенгашида спортнинг “Ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурини ижросини таъминлаш мақсадида мамлакат миқёсида кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, 2016 йилнинг 30 апрель куни “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши тасарруфидаги Чилонзор Ўқув спорт техника клуби тирида спортнинг “Ўқ отиш” тури бўйича ёшлар ўртасида Тошкент шаҳар биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Ушбу тадбирда Тошкент шаҳар Кенгаши тасарруфидаги 8та туман Ўқув спорт техника клубларидан 49та спортчи ёшлар қатнашишди.

Мусобақада ВП-2 машқи бўйича 26 нафар ўғил бола, 12 нафар қиз бола, ПП-1 машқи бўйича 9 нафар ўғил бола ва 4 қиз бола қатнашди.

Мусобақада ВП-2 машқида ўғил болалар таркиби натижалари:

1-ўрин: С.Григорьев

2-ўрин: И.Никитин

3-ўрин: А.Бегимов

Қизлар таркиби натижаси:

1-ўрин: И.Муталова

2-ўрин: С.Низамова

3-ўрин: К.Камалова.

ПП-1 машқида ўғил болалар таркиби натижаси:

1-ўрин: В.Свечников.

2-ўрин: Д.Махамаджонов.

3-ўрин: А.Аъзамжанов.

Қизлар таркиби натижаси:

1-ўрин: А.Валеева.

2-ўрин: Тухваттулин.

3-ўрин: А.Марченко.

Жамоалар бўйича:

1-ўрин: Чилонзор ЎСТК.

2-ўрин ва 3-ўринни ТСТ ва АТМлар эгаллади.

Кўпроқ янгиликлар