4 май—жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 124-куни.

ВОҚЕАЛАР:

2010 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Жаҳон божхона ташкилоти Бош Котиби Кунио Микурияни қабул қилди.

1996 йил. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси ташкил топди.

1715 йил. Парижда илк йиғма соябонлар ишлаб чиқарила бошланди. 

1878 йил. Томас Эдисон дастлабки фонографни оммага намойиш этди. 

1896  йил. Петербургдаги Аквариум боғида Россиядаги илк киносеанслар бошланди. 

1904 йил. Англияда Генри Ройс ва Чарльз Роллс ҳамкорлигидаги “Роллс-Ройс” машиналарининг биринчи авлоди ишлаб чиқарилди.  

1924  йил. Парижда VIII Олимпия ўйинлари бошланди.

ТАВАЛЛУДЛАР:  

    
1655 йил—италян мусиқа устаси, фортепиано асосчиси Бартоломео Кристофори, 

1899 йил—немис автосаноатчиси, “Опел” компаниясига тамал тошини қўйган Фриц фон Опель, 

1929 йил— британиялик таниқли актриса Одри Хепбёрн (асл исми Одри Кэтлин Хепбёрн-Растон),

1971 йил—Россия миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий,

1987 йил—испаниялик футболчи, “Челси” клуби аъзоси Франсеск Фабрегас.