Матбуот анжуманидан сўнг, британиялик боксчи Дерек Чисора болгариялик боксчи Кубрат Пулев билан жанжаллашиб қолди. Бу ҳақда Boxingscene.com портали хабар бермоқда.

Матбуот анжумани 3 май куни Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган. Чисора анаънавий “нигоҳлар дуэли”да рақибининг бўйнидан тортиб, уни йиқитмоқчи бўлган. Жангчиларни қўриқчилар ажратиб қўйган.

“Мен ҳазиллашмайман. Ғалаба қозониш учунгина шу ердаман. Мен Пулев учун шундай томоша уюштираманки, у буни тасаввурам қила олмайди. Мен уни тан беришга мажбур этаман. Унинг боксида ҳеч қандай ажабланарли жиҳат йўқ. У ҳали менга ўхшаш боксчи билан учрашмаган. Мен уни нокоутга учратаман”, — деди Чисора.
“У мени қўрқита олмайди. Ҳозир у истаган гапини гапириши мумкин, аммо гаплари рингда унга ёрдам бера олмайди”, — деб жавоб қайтарган Пулев.
Улар ўртасидаги жанг 7 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.