"Фольксваген" талабалари 400 от кучига эга Golf яратишди

Технология 04 Май 2016 2278

"Фольксваген" компанияси стажёрлари ҳар йили компаниянинг автомобиллари мухлислари ташриф буюрадиган Wörthersee фестивалига Golf GTI хот-хэтчининг ноёб модификацияси – Heartbeat’ни тайёрлашди. 400 от кучига эга двигателли автомобилни яратиш лойиҳаси устида 9 ой давомида 20-26 ёшдаги 12 талаба иш олиб борди.

Лойиҳа "Фольксваген" стажёрлари томонидан Golf GTI моделининг 40 йиллиги муносабати билан яратилди. Унинг негизи сифатида хот-хэтчнинг 3 эшикли модификацияси олинди. Машина кумушранг металл рангга бўялди ва қисман  қорамтир-кулранг плёнка ёпиштириб чиқилди. 

Кузовга ячейкалар кўринишидаги наклейкалар туширилди, қизил туслар берилди, 20 дюймли BBS алюминий ғилдирак дисклари ва кузовнинг қора ялтироқ рангда ишланган қўшимча осма деталлари ўрнатилди.

Машина салонида треклар учун мўлжалланган Golf GTI Clubsport S’нинг спорт ўриндиқлари пайдо бўлди, унинг тирсак қўйгичларида "40" рақами тикиб чиқилган. Шунингдек, салонда орқа ўриндиқлар ўрнига ва юкхонада ўрнатилган 7 динамикли ва LED-ёруғланишли 1360 ваттли аудиотизим ўрнатилди.

Бундан ташқари, фестивалда компания хот-хэтчнинг трек версияси  Golf GTI Clubsport’ни намойиш қилади, бу машина Нюрбургрингдаги пойга трассасида олди приводли машиналар орасида янги тезлик рекордини ўрнатди. Бундай машина 310 от кучига эга мотор билан жиҳозланган ва 100 км/тезликка 5,8 сонияда эришиши мумкин. Ушбу модель 400 доналик тираж билан ишлаб чиқарилади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар