ТАТУда дастурий ва техник ишланмалар кўргазмаси ниҳоясига етди

Технология 04 Май 2016 3288

2016 йилнинг 3 май куни Тошкент ахборот технологиялари университетида “2016 йилда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар” Дастури ижросини таъминлаш мақсадида, “Компьютер инжиниринги” ва “Телекоммуникация технологиялари” факультетларининг иқтидорли талабалари, магистрлари ва ёш профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган дастурий ва техник ишланмалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада “Компьютер инжиниринги” ва “Телекоммуникация технологиялари” факультетларининг иқтидорли талабалари, магистрлари ва ёш профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган 200дан ортиқ дастурий ва техник ишланмалар намойиш этилди. Шунингдек, 33та ахборот тизимлари ишланмалари, 11та веб-сайт, 55та дастурий ишланма, 20та аппарат ишланмалар, 44та техник ишланма, 21та компьютер ўйин дастурлари ва 19та мобил иловалардан иборат ишланмалар намойиш этилди.

Кўргазма якунида ишланмалар муаллифлари 5 та: “Энг яхши лойиҳа дизайни”, “Энг яхши веб-ишланма”, “Энг яхши Android ишланма”, “Энг яхши Windows ишланма”, “Энг яхши дастурий ва аппарат-дастурий ишланма” номинациялари бўйича ташкилотчилар томонидан махсус сертификат ва қимматбаҳо совғалар (1-ўринга Acer планшети, 2-ўринга Android One смартфони , 3-ўринга Hard Disk) билан тақдирланди. Жумладан,

“Энг яхши лойиҳа дизайни” номинациясига:

1-ўринга “Tarixiy va zamonaviy binolarning 3D modeli” (А.Бахромов) лойиҳаси;

2-ўринга “Зарядловчи пойабзал” (И.Мирзаев) лойиҳаси;

3-ўринга “Ravon Racing” (Э.Сатторов, М.Миробидов) лойиҳаси;

“Энг яхши веб-ишланма”

1-ўринга “Tashrif.uz” (Р.Рамазанов, С.Зокиров) ишланмаси;

2-ўринга “Онлайн тест тизими” (Ш.Қамбаралиев) ишланмаси;

3-ўринга “emp.tuit.uz” (Р.Фахрутдинов) ишланмаси;

“Энг яхши Android ишланма” номинациясига:

1-ўринга “Secure SMS” (Ж.Одилов) ишланмаси;

2-ўринга “My.tuit.uz” (М.Нуриддинова) ишланмаси;

3-ўринга “learn words” (А.Ибрагимов, А.Суюнов) ишланмаси;

“Энг яхши Windows ишланма” номинациясига:

1-ўринга “3D объект” (Х.Хўжаматов) ишланмаси;

2-ўринга “Ур тўқмоқ” (С.Халилов, Н.Балтабаев) ишланмаси;

3-ўринга “English for kids” (Ж.Хошимов) ишланмаси

“Энг яхши дастурий ва аппарат-дастурий ишланма” номинациясига:

1-ўринга “Электрон калит” (М.Қўчқоров) ишланмаси;

2-ўринга “ДЕНТА (робот)” (М.Ёриқулов) ишланмаси;

3-ўринга “SKUD система” (И.Альябев) ишланма лари лойиқ деб топилди.

Иштирокчилар томонидан яратилган дастурий махсулотлар ва техник ишланмаларни таълим, кичик бизнес, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва автомобилсозлик соҳаларида қўллаш мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12066 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20132 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9975 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10803 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37371 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52068 Жамият
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:42 614 Спорт
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари қимматлашади
Миробод ва Яшнобод туманларининг баъзи ҳудудларида совуқ сув вақтинчалик ўчирилади
Кўпроқ янгиликлар